- Макка озони деган гап йўқ. Бу сизнинг гапнигиз бўлса керак. Фақат фарз намозларга вақтида азон айтиш суннатдир. Агар вақтидан олдин азон айтилган бўлса, қайта айтилади. Уни шошилмасдан, дона-дона қилиб, қиблага қараган ҳолда, икки бармоьини қулоқларининг ичига киритиб олиб айтади. Оҳангга солиб чўзиб юбормайди. Таржийъ қилмайди. Ҳаяя алаларни айтаётганда юзини ўнгга ва чапга буради. Агар эшитилмай қоладиган бўлса меъзанада айланади. Иқома ҳам азонга ўхшайди. Лекин уни тезлаб айтади ва икки марта «қод қоматис солаҳ»ни зиёда қилади. - Бомдоднинг азонида фалоҳдан кейин «ас-Солату хойрум минан навм»ни зиёда қилади.