Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Биз оилада 4 фарзандмиз, 3 ўғил ва 1 қиз. Мен ўғилларнинг кенжасиман. Мен ва ўртанчи акам ҳозир Россияда ишлаяпмиз. Алҳамдулиллаҳ ота-онамиз ҳаёт, ишлаб топган пулимизни ота-онамизга берамиз ва улар кимга ва қаерга керак бўлса ишлатишади. Мени бир нарса қийнаяпти, акам Москвада ўзбекча чойхонада иш бошлади. Мен Санкт-Петербургда машина заводида иш бошладим. Акам ишлайдиган чойхонада ўзбек ва бошқа халқлар таомлари тайёрланар экан ва гўштлар ношарий усул билан сўйилади. Акам ҳозирда ошпазликни ўрганаяпти, унинг топган пули ҳаромми? Оилада топган пулимиз ўртада. Ҳаром бўлса, мен нима қилай? Ота-онамга топган пулимни алоҳида ҳисоблашларини, аралаштирмаслигини айтайми?