Ассалому алайкум! Аёлим билан тортишиб қолдик. Пул масаласида. Мендан сўрамасдан эхтиежидан кўра кўпроқ пул олибди менинг хисобимдан. Мен бунга норози бўлдим. Кейин агар номозларингни қолдирмасдан ўқисанг шунда розиман дедим. Ўқийман қолдирмиман деди. Кейин мен айтдим "Аллоҳ гувох агар бир махал намоз ўқимасанг мендан бошқа пул олмайсан" дедим. Бу гапда қасамни ният қилганим йўқ. Ўзим сезмай қолдим қандай айтиб юборганимни. Аллоҳ гувох деб қўйдим. Бу гапим қасам бўлиб қолмадими?
– Ва алайкум ассалом! Бу гап қасам эмас. Валлоҳу аълам!