Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен бундан бир неча йил аввал яқин укахонимдан қарзга пул сўраб тургандим, у пулни бераётиб қарзга бермаётганини айтганди. Аллоҳга шукр ҳозир шароитим жойида, олган пулимни беришга имкониятим бор, ўша пайтда олган пулим менга қарз ҳисобланадими ёки қарзга эмас деб бергани учун қарз ҳисобланмайдими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.