Ассалому алайкум! Қуръонда Хизр а.с ва Мусо а с қиссаси бор, унда бир болани Хизр а.с уриб ўлдирадилар ва келажакда ноқобил бўлишини айтадилар. Улар келажакни биладиларми? Ахир ғайб илми Аллоҳга хос эмасми?
– Ва алайкум ассалом! Келажани Аллоҳ билдирганича билганлар. Тафсири Ҳилол китобини ўқишни тавсия қиламиз. Валлоҳу аълам!