Ассалому алайкум! Намознинг биринчи ракъатида адашиб “Нас” сурасини ўқиб қўйган намозхон, фарз намозининг иккинчи ракъатида яна ўша сурани қайтаргани маъқулми ёки “Бақара” сурасидан 5-6 оят ўқиганими?
Ваалайкум ассалом! “Нас” сураси тартиби бўйича Қуръони каримнинг энг охирги сураси бўлгани учун уни биринчи ракъатга зам сура қилинса, иккинчи ракъатга тепадан ўқилаверади. Бунинг ҳеч қандай кароҳияти йўқ. Валлоҳу аълам.