Ассалому алайкум! Тўрт ракаатли намозни ният қилиб ўқишни бошлагач хаёл билан бўлиб икки ракаат ўқигандан кейин ташахуд ва саловотларни ўқиб салом бегандан сўнг ўрнидан турса, кейин 4 ракаатлиги эсига келса қандай йўл тутиш керак?
– Ва алайкум ассалом! Гапирмаган бўлса давом эттиради ва охирида саждаи саҳв қилади. Валлоҳу аълам!