Ассалому алайкум! Ҳозирги биз ёшларга интернет жуда кўп аҳамиятга эга. Аммо ҳозирга қизларимиз сайтларга ўзларини шахсий расмларни қўйишади ва турли ҳаёсиз ўпишлар ва қучоқлашлар(картинка масалан) бўлади. Баъзаларининг ота-она ва ака-укалари билса ҳам индамайди. Балки бу уларга оддий нарсадек туюлар. Шахсан менинг фикрим бу шунчаки ўзини кўрсатиш. Ахир бегона кишига ўзини кўрсатиш ва бегонлар билан суҳбатлашиш албатта яхши эмас. Шуни тушинтирсангизлар. Илтимос тўлиқроқ жавоб берсангизлар ва агар рухсат берсангизлар буни тарқатар эдик.
Ва алайкум ассалом! Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф(роҳимаҳуллоҳ) бундай саволларнинг ечими учун “Ижтимоий одоблар” номли китоб ёзиб қолдирганлар. Шуни олиб ўқинг. Валлоҳу аълам.