Ассалому алайкум! Мен дўстим билан 1 йил олдин 19 Августда шерикчиликда савдо ишини бошладик мен унга 70млн сўм бердим шартнома қилдик агар шеригим 1 йилдан кейин шу санада мен берган 70 млн ни қайтара оладиган бўлса шерикчилигимиз якунланади ёки акси бўлса шерикчилик яна 1 йилга чўзилишига келишиб олдик қиш ойида қишки маҳсулотлар учун яна қарз сифатида 2000$ ақш доллори миқдорида пул кераклигини айтди у ҳам дастмояга қўшилади лекн у пулни қиш ўтгандан кн қайтаришини айтди қиш қаттиқ келганлиги сабабли у ўйлаган савдо бўлмади ва мен берган 2минг ақш доллорини чиқаролмади қиш ўтгандан кн пулни сўраганимда у уйига 2минг доллордан копроқ таварни олиб кириб қўйишга мажбур болганлигини айтди қиш ўтиб кетди энди шу билан у маҳсулотлар кейинги қишда олиб чиқилади. У менга мен берган 2минг доллорни қайтарадиган бўлса асосий дастмоядаги(70млн) пул камайиб кетишини айтди шунинг учун мен у пулни сўрамадим шундан кейин. Ҳозир 19 августга яқинлашябди ва у менга 70 млн сўм пулни тайёрлаганини ва шартномани якунлашни сўради мен унга аввал 2000$ доллор бериши кераклигини айтдим у эса у пулни қайси санада берган бўлсам шу санада олишимни айтябди мен эса 70млн сўмни ва 2000$ ни бермагунича шартнома якунланолмаслигни айтганимда қишда бўлган қийин вазият туфайли 2000$ ўйланганидек фойда қилмаганини ҳозир у барча пулни(70 ва 2к$) берса мен сувдан қуруқ чиқиб кетишимни айтябди ва ҳеч бўмаса вақтга куясиз ҳолос шунинг учун 2000$ни қайси санада берган бўлсангиз шунда оласиз ҳозир 70 млнни бераман ва шартномани якунлаймиз деябди. Бу ҳолатда қандай йўл тутушимиз керак?
– Ва алайкум ассалом! Дарҳол шартномани бекор қилиш ва бор товарларни сотиб сармоя ва фойдани ажратишни талаб қилишга ҳақлисиз. Қишки товарлар арзонга сотилса шунга рози бўлинг ёки қиш келишини кутинг. Валлоҳу аълам!