Ассалому алайкум! Масжидларда, хусусан ўзимизда кўп учраётган ҳолат: Икки кишилик жамоатга яна одамлар келиб қўшилса, саф қандай олинади?
Ва алайкум ассалом! Намозда имомдан ташқари икки кишининг имомнинг баробарида туришлари макруҳи танзиҳий. Имомдан ташқари уч киши ёки ундан кўп бўласа, макруҳи тахримий бўлади. Бундай ўринда ҳозирги намозхонларнинг савясига қаралганда макруҳдан сақланиш учун имом ўзи бир саф олдинга ўтиб олиши керак. Уйларда, оилавий жамоат бўлиб намоз ўқилаётганда ҳам имкон қадар макруҳи тахримийдан сақланишга ҳаракат қилиш керак. Валлоҳу аълам.