Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жунублиги эсида йўқ инсоннинг намози

00:00 / 24.09.2012 | eski savollar | 2645
Ҳурматли Шайх хазратлари, Аллоҳ хайрли ишларингизда бардавом килсин!Кеча - якшанба куни жуда ҳам хунук воқеа рўй берди. Жуда ҳам бошим қотиб қолди. Шанба куни кечқурун жунуб ҳолатимда ухлаб қолибман. Эрталаб ғусл олишим кераклиги умуман эсимдан чиқиб кетибди. Пешинда чорсу бозорга тушдим. Пешин вақти кирганлиги сабабли, масжидда тахорат олиб, пешинни укишга киришдим. Асосий жамоат намозни ўқиб тугатганлиги сабабли, 3 киши алоҳида жамоат булиб ўқидик. Одатимга хилоф равишда имом булдим. Жамоат намозига яна одамлар қўшилиб, 7-8 кишига айланди. Пешиннинг охирги икки ракат суннатини укиб, тасбехларни килиб, дуо килаётган махалимда ғуслсизлигим эсимга тушди. Жудаям ёмон ҳолатга тушиб қолдим. Агар хотирам панд бермаса, 32 ёшга кириб ҳеч хам ғуслсизлигим эсимдан чиқиб намоз ўқимаганман. Кир аҳволда масжидга кириб, Аллоҳнинг номини тилга олиб, ибодат қилганимдан ёмон ҳиссиётларни кечирдим.Истиғфор айтдим, тавба қилдим. Ушбу воқеадан иккита дарс чиқардим: Биринчидан ҳеч қачон жунуб ҳолатида ухламасликка аҳд қилдим, иккинчидан ўзимни ақлли билиб, жамоатга имомликка шишолмаслик кераклигини тушундим.Шайх хазратлари, ўқилган пешин намозини нима қилай? Менга иқтидо қилиб шунча одам намоз ўқивордику.Аллоҳ Сиздан рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Иқтидо қилганларни танисангиз, қайтариб ўқиб олишларини айтасиз. Танимасангиз, тавба қилиб истиғфор айтасиз, надомат чекасиз ва қайта қилмайсиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat