Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Биз намозга чиқсакгина биз билан бирга ўқийди

14:46 / 10.02.2021 | Сарвар Ака) | 1147

Ассалому алайкум! Ишхонамизда жамоат бўлиб намоз ўқишга одатланганмиз. Бир хамкасбимиз аксарият ҳолатарда биз намозга чақирсак биз билан бирга намоз ўқигани чиқади. Лекин баъзида "ишим кўп" "орқангиздан етиб оламан" "кейинроқ ўзим ўқийман" деб намозга чиқмайди. Агарда рахбаримиз хам биз билан бирга намозга чиқсалар сўзсиз у хам намозни қолдирмайди. Мен тушунишим бўйича у ўзи холида намоз ўқимайди, Фақат биз мажбурласак ёки бошлиғимиз намозга бирга чиқсалар у ҳижолат бўлиб биз билан бирга чиқади. Мен нуронийларимиздан "намозни бир ўқиб бир ўқимаса Аллоҳни менсимаган бўлади" деб эшитганман. Саволим шундаки агар биз хамкасбимиз бизсиз намоз ўқимаслигини билсак, уни намозга чақиришимиз ёки намозга ундаб олиб чиқишимиз жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шу чиқиб турганига шукур қилиб тураверинг. Ажаб эмас бирорта насиҳат таъсир қилиб қолдирмайдиган бўлиб қолса. Бунақа ўқисанг ўқима деб шайтонни ишини қилманлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat