Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракотуҳ Мен 1 ҳафтада бир ёки 2 ҳафтада бир ўртоқларим билан пиво ичиб турар эдим... ўтган куни "гуноҳи кабиралар" деган китобда "ҳамр" ичиш жуда оғир гуноҳлиги ҳақида ўқиб қолдим ва у ерда ёзилганки: ҳамр ичгандан кейин тавба қилиш керак экан. Савол: ҳамр ичгандан кейин қандай қилиб тавба қилинади?
- Тавба, аввал ҳам айтиб ўтилганидек, луғатда қайтиш ва бурулиш маъноларини билдиради. Гуноҳдан бурилиб қайтган, уни бутунлай ташлаган бандани тавба қилди дейилади.Уламолар истилоҳида гуноҳдан унинг айнан гуноҳ бўлгани учун зарарли нарса деган ўй билан эмас, унга яна қайтмасликка азму қарор қилиб узилиб чиқишга тавба дейилади. Гоҳида истиғфор ҳам тавба каби маъно англатади. Аммо икки лафз бир жойда келиб қолса ораларида нозик фарқ бўлади.Истиғфор ўтган нарсанинг шарридан сақлашни сўрашдир.Тавба эса ўз амалларининг шарридан келажакда сақлашни талаб қилишдир. Бошқача қилиб айтгандан тавба истиғфордан кўра шомилроқдир.Тавбанинг ҳақиқий бўлиши учун тўрт шарт бордир:1.Маъсиятдан дарҳол узилиш.2.Маъсиятни қилганига астойдил надомат қилиш.3.Яна уни ва унга ўхшаган гуноҳларни қилмасликка қатъий азму қарор қилиш.4.Агар гуноҳ одамлар ҳақига тегишли бўлса улардан узр сўраб ҳақларини жойига қайтариш.