Ассаламу алайкум! Мен намозда Қуръони Каримнинг “Ар-роҳман” сурасини тажвид қоидалари асосида қироат қилаётиб, 76-оят охиридаги "ал-хиям" калимасининг охирги "мим" ҳарфини адашиб "нун" ҳарфига алмаштириб яъни "ҳурун мақсууроотун фил-хиян" деб қироат қилиб, дарҳол яна тўғирлаб "ҳурун мақсууроотун фил-хиям" деб қироат қилдим, мазкур ҳолатда намоз бузиладими? Жавобингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдираман!
Ва алайкум ассалом! Бузилмайди. У 76-эмас 72-оят. Валлоҳу аълам.