Ассаламу алайкум! Мен анча вақтдан буён энди савол йўллаяпман. Сизларга ҳамдардлик билдираман. Шайхимизни Аллоҳ Ўз раҳматига олган бўлсин. Саволим. Сўгални “итнинг сўлаги орқали даъволаса бўлади” деб айтишди. Шундай даволаниш жоизми?
Ва алайкум ассалом! Сўгалнинг энг яхши давоси, шотутнинг баргини узиб, ундан чиққан оқ суюқликни суртиш. Уни бир неча бор такрорлагндан кейин Аллоҳнинг изни ила ўзи йўқ бўлиб кетади. Бу жуда кўп тажрибадан ўтган. Итнинг сўлаги ҳаром, ҳалол даво турганда ҳаром нарса билан даволанишга рухсат йўқ. Валлоҳу аълам.