Ассаламу алайкум! Устозлар авваламбор саволларимга жавоб бераётганларингиз учун сизларга чексиз миннатдорчилигимни билдираман ва доим ҳақиларингизга ғойибона бўлса ҳам дуодаман. Сизлардан узр сўрайман. Чунки дўстимнинг телефонидан сизларга савол йўлламокдаман ва баъзи имловий хатоларни кўймаяпман ва баъзи ҳарфлардан ҳам фойдалана олмаяпман. Шу боисдан тўғри тушунасизлар деган умиддаман. Чунки телефони секин ишлайди. Мени ўранадиган ёпинчиғимнинг ташқи тарафида "ипак" бўлса, ёки таркибида маълум фоиз ипак бўлса, шу кўрпада ётишим мумкинми? Агар у ипак тарафи менга тегмаган, тепага қараган бўлсачи?
Ва алайкум ассалом! Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ жоиз деб, бошқа мазҳаб уламолари ҳаром деганлар. Валлоҳу аълам.