Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дорихонадаги ҳолат

16:08 / 25.11.2015 | IBROHIM1996 | 2610

Ассалому алайкум! Мен икки масала юзасидан сизга мурожаат қилмоқдаман. Мен дорихонада фаолият юритаман. Масалан бир дорининг нархи 29.500 сўм эди. Унинг устига фирмадан яна худди шу доридан олдик, лекин у бироз қимматроқ нархда яъни 32.000 сўм чиқди. Шунда аввалги дорининг ҳам нархини ўзгартириб 32.000 қилиб қўйилади. Бу ишимиз нотўғри эмасми? Иккинчи ҳолат. Арзон нархдаги дорилар, масалан парацетомол, аналгин каби дорилар асли нархи 300-400 сўм бўлади. Лекин баъзи ҳамкасблар уларни 400-500сўм сотишади. Яъни ҳар бирининг устига 100-200сўмдан қўйиб. Лекин пулни ўзларига олишмай кассага тушади. Бундан мақсад, баъзида бирор дори синиб қолиши ёки бирор ҳаридордан нотўғри ҳисоблаб кам пул олиб қолиниши мумкин. Шуларнинг ўрнини тўлдиришга дейилади. Лекин бу ҳаридор ҳақига ҳиёнат бўлмайдими? Чунки хўжайинлар белгилаб қўйган нархдан баланд сотилмоқдаку. Сиздан ҳар икки ҳолат юзасидан ҳам жавоб кутиб қоламан. Саволим кўплиги учун узр. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Иккиси ҳам ҳаридорнинг ҳаққига хиёнат. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat