Ассаламу алайкум! Аввалги саволларимга жавобингиз учун Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Бир укахоним намоздаги сураларни ёддан билмайди, лекин ҳар жума намозида жамоат билан намоздаги амалларни бажариб ўқийди. У сураларни айтмаса ҳам унинг намози қабул бўладими?
Ва алайкум ассалом! Ин шаа Аллоҳ қабул бўлади. Лекин сураларни тезроқ ёдлашга ҳаракат қилсин. Валлоҳу аълам.