Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо намозларни хар куни ўташ

15:54 / 25.11.2015 | Azizaxon_05 | 3339

Ассаламу алайкум! Ҳурматли ва азиз Устозлар! Опамларнинг илтимослари билан шу саволни сизларга бераяпман. Ёшлари 55 да, 32 ёшларидан бошлаб 5 махал намозни ўқишни бошлаганлар. Айтишларича 20 йиллик қарзлари бор экан. Марҳум шайх Ҳазратларидан эшитгандим, "Намозни фақат намоз билан ёпиб бўлади" деганларини, яъни муборак кунларда фалон намоз ўқилса, 1 йиллик намоз ўрнига ўтади, деган гаплар манимча фақат савоби берилиши мумкин, агар Аллоҳ ҳохласа, ўталмаган намозни ўрни босилмайди деб тушундим. Тўғри тушундимми? Опамлар ҳар куни “1 йилда 5 йиллик қазони ўтайман” деб 5 махал намоздан ташқари 17 ракъатдан 5 марта ўқимоқдалар. Менда 9 йиллик қарз бор, яъни 22 ёшимдан бошлаганман. Мен ҳам шундай қилсам бўладими? Мен 17 ракъатлик намоздан 5 махалдан ташқари 2 махал ўқий оламан холос, чунки корхонада ишлайман. Шу ишимиз тўғри бўладими? Сизларга офият ва соғлик тилаб, ишларингизга ривож тилайман, Аллоҳ асрасин хаммамизни. Катта раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз тўғри тушунгансиз. Тирик одамнинг қолдирган намозларини фақат намоз билан адо қилинади. Аллоҳ таоло иккингизни тавфиқда бардавом қилиб, куч-қувват ато этсин. Витрнинг ҳам қазоларини қўшиб ўқинглар. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat