Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ишораи саббоба ҳақида

13:04 / 18.01.2016 | МУЗАФФАР ТУРДИМАМАТОВ | 9748

Ассалому алайкум! Минг бор узр яна қайта саволимга қайтганим учун. Ишораи саббобани, қилмайдиганлар ичида қилмагани афзалмикин деб ўйлайман. Бизда умуман ҳеч ким қилмайди, сабаби устозимиз ўргатмаган. Фақат бир инсон қилади, лекин у инсонни устози кимлигини умуман билмаймиз. У инсон на тажвидни ва на бошқа нарсани билади. У инсоннинг ёнида ўтиргани кўпчилик безиллайди, сабаби намоз ўқиётган одам хушуъни йўқотади. Бир ихтилофли суннатни бажараман деб, иккинчи қавлий суннатга зид иш қилган бўлиб қолмайдими? Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам "Мусулмон мусулмонлар уни қўлидан ва тилидан саломат бўлган одамдир. Мухожир Аллоҳ қайтарган нарсалардан хижратда бўлган одамдир" деган адашмасам. Шу гапларига биноан намозда ҳам намоздан ташқарида ҳам бир-биримизга озор бермаган яхшими деб ўйлайман. Бизни юртларда камдан-кам одам қилади. Шунча суннат қолиб айнан ихтилофли суннатни қилишади. Узр саволим ноўрин бўлса. Саволдаги хато ва камчиликлар учун ҳам узр сўрайман. Жавобингиз учун каттадан катта раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳазратнинг бу ҳақида ёзган маълумотларидан кейин, ишораи саббобага хилоф қиладиганлар қолмаган бўлса керак деб ўйлаймиз.
20-аср алломаларидан Анвар Шоҳ Кашмирий Ҳанафий роҳматуллоҳи алайҳ имом Раббонийнинг “Ишораи саббоба суннат эмас. Чунки у ҳақида келган ҳадислар музтарибдир” деган гапарига жавобан : “Ишораи саббоба қилиш ҳақида бир неча ривоятлар келган бўлиб, уларни изтиробли дейиш жоиз эмас. Ҳадис музтариб бўлиши учун ҳадис битта бўлиб, турлича татбиқ қилиб бўлмайдиган лафзлар билан келган бўлиши керак. Бу ерда эса ундай эмас. Балки бир неча саҳобадан бир неча лафзлар ила ривоятлар келган. Улардан ташаҳҳудда ишора қилиш суннат эканлиги келиб чиқади. Ишора қилганлар миқдори машҳурлик даражасига етган. Бундан ташқари ишора қилиш суннат эканлигига ижмоъ ҳам қилинган. Ишора қилиш кўринишлари турлича эканлигига келсак, улар воқеа ва вақтларнинг турлича эканлигига боғлиқдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гоҳида бир кўринишда, гоҳида бошқа бир кўринишда ишора қилганлар. Муҳаддислар тилида бунай турличаликни изтироб дейилмайди. Ҳадисиларда келган ишора қилиш кўринишларидан ҳар бирига амал қилиш жоиз. Лекин бизнинг наздимизда бош бармоқ билан ўрта бармоқни халқа қилиб, ишора қилиш ҳадиси кучлидир. Шунда нафий вақтида бармоқни кўтариб, исбот вақтида уни туширилган бўлади” деганлар.
Баъзи уламоларимиз бу ишорани қилмасликни айтганлар. Аммо Ибн Ҳумом ва Али Қорий каби уламоларимиз: «Буни қилмаслик ривоят ва дироятга хилоф бўлади», деганлар.
Биз эса устози ўргатганлар қилсин, ўргатмаганлар қилмасин, аммо ихтилоф бўлмасин, деймиз.
Улар фитнага сабаб бўладиган ўринларда шундай қилмасалар яхши эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам афзал бўлсада фитнага сабаб бўлишини назарда тутиб, “Саҳиҳ Бухорий”да келган ҳадисларида :
Асваддан ривоят қилинади:
«Ибн Зубайр менга: «Оиша сенга кўп сир айтар эди, Каъба тўғрисида нималарни сўзлаб берган?» деди. Мен айтдим: «Оиша менга бундай деган: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Оиша, агар қавминг янги чиққан – Ибн Зубайр: «Куфрдан (янги чиққан)», деган – бўлмаганида, Каъбани бузиб, унга икки эшик: одамлар кирадиган бир эшик ва улар чиқадиган бир эшик қилар эдим”, деганлар.(«Олтин Силсила» китобидан "Саҳиҳ Бухорий"). Валлоҳу аълам. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat