Ассаламу алайкум!Устозлар ўтган сафар шундан деб савол йўллаган эдим: “Масжидларда шом намозига «азон» айтилади ва унинг дуосини ўқишмасдан иқоматни айтиб кетишади. Шу тўғрими? Ўзим дуони ўқиб қўйсам бўладими? Яна шом намозини ўқиб, «Лаа илааҳа иллаллоҳ…» калимаси ўқилади, имом қисқа дуо қилиб берадилар ва намоз шу билан тугайди. Мен шом намозидан сўнг тасбеҳ, Қуръон ўқиб кейин турсам бўладими? Нима қилсам тўғри бўлади?”
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бунда суннатни тарк қилиш бор. Агар бу иш одатга айланадиган бўлса, макруҳи тахримий бўлади... Деб жавоб бердиларинг. Шу ерда бироз тушунмадим. Суннатни тарк қилиш деганда, азондан сўнг унинг дуоси ўқилмаганига айтилмоқдами? Демак, мен дуони ўзим ўқиб қўйишим керакми? Шуни тушунтириб беринглар?
Ва алайкум ассалом! Ҳа. Ўша масжидда суннатни тирилтирган бўласиз. Валлоҳу аълам.