Ассалому алайкум ҳурматли Шайх хазратлари.Қуйидаги саволларни жавобини билишни истардим:1)"Сунний ақийдалар" китобингизда имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг имом Жа'фар ибн Муҳаммад Содиқ розияллоҳи анҳу билан савол жавоблари келтирилган.Жа'фар ибн Муҳаммад Содиқ ҳақида ма'лумот олмоқчийдим?2)Шу китобингизда қироат савобини Расулуллоҳ(с.а.в)га баг'ишлаш ҳақида мутааххир уламоларнинг "мустаҳаб' ва "бид'ат" деганлари келтирилган.Биз қай бирини оламиз,баг'ишласак бо'ладими?Оллох сиз ва биз барча мо'минлардан рози бо'лсин.ОМИН.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
1. Имом Жаҳфар Содиқ аҳли байтдан. Жуда илмли зот бўлганлар. Шийъа мазҳабидаги мусулмонларнинг ўн икки имомларидан бирлари.2. Уламолар ихтилоф қилган масаладан қай бири олса ҳам бўлаверади.