Ассалому алайкум! Домла мени бир қариндош акам шундай боп қолдики катталар билан дин хақида бахслашиб тўхтамайди. Шу иши тўғрими, катталарни бехурматлик қилиб бахс олиб бориши?
– Ва алайкум ассалом! Дин бу аҳлоқдир. Шунинг учун дин ҳақида баҳслашадиган одам аввало динга амал қилиши керак. Қандай ҳолат бўлса ҳам аҳлоқ-одоб чегарисадан чиқмаслиги керак. Одатда илмсиз одамлар шундай беҳурматлик билан баҳс қилишади. Инсон ўзини ҳақлигини билса, ундайлар билан баҳслашмасдан сукут сақлагани яхши.
عن أنس بن مالك قال: قال رسول الله صلي الله عليه وسلم: من ترك الكذب وهو باطل بني له في ربض الجنة، ومن ترك المراء وهو محق بني له في وسطها، ومن حسن خلقه بني له في أعلاها. قال الترمذي: حديث حسن
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ноҳақ бўла туриб ёлғонни тарк қилса, у учун жаннатнинг чекасидан бино барпо қилинади ва ким ҳақ бўлатуриб тортишувни тарк қилса, у учун жаннатнинг ўртасидан бино барпо қилинади ва кимнинг хулқи гўзал бўлса, у учун жаннатнинг энг юқорисидан бино барпо қилинади”, дедилар".
Термизий ривояти.
Бошқа бир ривоятда:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мен шунга кафилман, зоминман” деганлар. Валлоҳу аълам!