Ассалому алайкум! Мен ҳозир 30 ёшдаман бундан таҳминан 10-15 йил аввал бир қўшни аёл менга намоз ўқишни бошлабсиз деб янги ва чиройли жойнамоз ҳадия қилган эди мен жайнамоздан ўша пайитлари фойдаландим кейинчалик кўнглим ғаш бўлиб фойдаланме қўйдим сабаби у қўшни аёл фохишалик билан шуғуланар эди топган пули ҳаром ва менга ҳадия қилган жайнамози ҳам ҳаром пулга олган деб ҳалигача у жойнамоздан фойдаланмиман ва уйда туради ҳаром пулга олинганини билганим учун ҳам бошқа бировга ҳадия қилишга ўйланябман билишимча у аёл ҳозир ҳам шу иш билан шуғуланябди нима маслаҳат берасизлар бошқа бировга ҳадия қилиб юборсам бўладими ёки фойдаланишим мумкуми чунки у аёл менга яхши ниятда савоб умидида берган лекин топган пули ҳаром нима маслаҳат берасизлар?
– Ва алайкум ассалом! Ўзига қайтариб беринг. Валлоҳу аълам!