Ассаламу алайкум! Хурматли шайх хазратлари мен сизга опамнинг саволларини бераяпман "Ассалому алайкум хурматли хазрат. Биламизки исломда инсонларнинг ташқи тузулишларини ўзгартириш гунох дейилган... Мени қизимнинг исми Мубина. Хозир 11 ёшда. У қадр кечаси туғулган жудаям пойи-қадамли қиз... Гап шундаки унинг қулоғида ортиқ бор. Бу ортиғини олдириб ташламоқчи бўлдик. Лекин бунга ота-оналаримиз қарши бўлишяпти "Бу ортиқни олиб ташласанглар қиз бахтсиз бўлиб қолади" дейишмоқда . Бу гап бидъатми? Умуман қулоқдаги ортиқни олиб ташласак исломга зид бўлиб қолмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳанафий, моликий, шофеъий ва ҳанбалий уламоларнинг кўплари инсон билан бирга туғилган ортиқлар одатдаги ўрганиб қолинган яратилишга нуқсон ҳисобланади ва уларни олиб ташлаш нуқсонни йўқотиш ва жамолни зиёда қилишга хизмат қилади, деганлар.
Ундай ортиқларни кесиб ташлашга қуйидаги шартлар ила рухсат берилган:
1. Ортиқ одатдаги ўрганиб қолинган яратилишга зиёда бўлиши керак.
2. Ортиқ моддий ёки маънавий зарарга олиб борадиган бўлиши керак.
3. Ортиқнинг эгаси ёки унинг валиюл амри рухсат бериши керак.
4. Ортиқнинг кесиш бирор аъзонинг талофати ёки заифлашишига олиб бормаслиги керак.
Кувайтда чоп этилган «Баъзи тиббий ишларга нисбатан Исломий кўз қараш» китоби. 512-513-бетлар.
Шунга биноан Мубийнахоннинг ортиғини олдириб ташласангиз, шариатда рухсат берилган ишни қилган бўласиз. Бошқа гаплар ҳаммаси беҳуда.