Ассаламу алайкум! Ҳазрат Шайҳ сизга битта мани қийнаган саволни бермоқчи эдим! Саволим шундай: Бир куни "Маҳалла" газетасининг 2007 йил 17 январ сонида "пентагон тузган ахлоқсиз харита" деган мақолани ўқиб қолдим. У газетада ёзилишича: "Кейинги йилларда АҚСҲ нинг мафкура хизмати "Жаноб сам тоғага ёқмайдиган" давлатрар ва арбобларнинг турли шаклдаги рўйҳатини тузиб, уни ўз каналлари орқали узатиш ҳуқуқини ўзига "кафолатлаб" олди. Wэст Поинтда жойлашган АҚСҲ Ҳарбий академияси қошида қаолият юритувчи Антитеррор маркази ҳабар беришича, яқинда улар томонидан ЖИҲОД ҳаракатларининг ғоявий етакчилари ва уларнинг энг коп тарқалган ишлари чуқур таҳлил қилинган "Жиҳодчиларнинг ғоявий харитаси" тузиб чиқилган экан/ Хаританинг сўз бошисида шундай қайд берилади: "Бу Ал-Қоида"ни илҳомлантирувчи ғоявий ё'налишининг системали картографиясидир." "Ҳаммани ҳайрон қолдирадиган ҳолат рўйҳатни ўқишдан бошланади: "Замонавий ислом террорчиларигаэнг кўп та'сир ўтказадиган алломалар" рўйҳатига ислом оламида Имом ал-Бухорий ҳам киритилган" "Не ажабки, бутун дунё мусулмонлари учун буюк тарихий шахс, юксак инсоний туйғулар, муқаддас ғоялар, қадриятлар тимсоли бўлган бу алломани террор да'ваткори, сал демаса терроризм тарғиботчиси, деб аташибти..." Бу мақолани Идрисбой Жонматов "Абдулҳаул-ад-Давлия (Миср)" газетасининг 2006 йил 19 декабр сонидан олиб ёзибтилар. Саволим шуки Сиз ҳам буҳақда ҳабардормисиз? АҚСҲга бундайин Ислом оламига мусулмонлар орасида фитна қўзғашга умуман олганда таҳлил қилишга ким ҳуқуқ берган? Нима учун у Исломга аралашади? Биламизки Исломий таҳшкилотлар дунёда жуда кўп. Нега улар чора кўришмайди? Бундайин номақулчиликларга ким чэк қўяди. Нега ? нега? нега? бунақанги саволлар жуда кўп туғилиши табий! Ҳазрат Сизга олдиндан жавобингиз учун раҳмат. Икки дунё саодатини тилаб, муҳлиса!
– Ва алайкум ассалом! Американинг бунга ўхшаш кирдикорлари жуда ҳам кўп. Ҳозирги кунда Ислом ва мусулмонларга душманлик қилишнинг дунё маркази АҚШ десак, хато қилмаган бўламиз. Бошқа тарафдан Исломга душманлик содир бўлса ҳам Америкага ёқиш учун қилинган бўлади.Америка бу борада энг паст даражадан ҳам пастга тушиб тубанлашиб кетганининг аломатларидан бири Имом Бухорийни террорчилар рўйхатига киритишидир. Бу иш Американинг ҳақиқий башарасини очиб ташлабди. Уларнинг Ислом ва мусулмонлар ҳақида айтадиган «илиқ» сўзлари мунофиқликдан бошқа нарса эмаслигини яна бир бор исботлабди.Умуман террор тушунчасини Америка бошқа тушунчалар қотори ўзича тушунади. Ундаги асосий қоида «Кимни Америка террорчи деса, ўша террорчидир». Дунёдаги кўплаб тарафлар, жумладан Ислом ташкилотлари ҳам террорнинг халқаро таърифини келишиб олишни таклиф қилганда айнан Америка бунга кўнмаган. Яъни, ўз қоидасидан четлаб ҳақиқатни тан олишни истамаган.Имом Бухорийнинг террорчилар рўйхатига киритиш энг катта зулмлардан биридир. Бу маънода Америка катта золимдир. Зулм ва золим узоққа бора олмасликлари таъйиндир!Фурсатдан фойдаланиб, Американинг Ислом ва мусулмонларга ашаддий душманликларининг сўнгги нусхаларидан баъзиларини эслатиб ўтишга ижозат бергайсиз.«Фурқонул ҳақ» деб номланган ва АҚШ ҳукумати ташқи ишлар департаменти томонидан молиялаштирилган ҳамда мусулмонларга Аллоҳ таоло туширган «Қуръон» ўрнига таклиф қилинди.Уларнинг даъво қилишларича Қуръони Карим эскириб қолган эмиш ва улар замонавий «Фурқонул ҳақ»ни ёзган эмишлар ва бутун дунё мусулмонлари Аллоҳнинг уларга нозил қилган муқадас китобни ташлаб, АҚШ ташқи ишлар департаменти чиқарган сафсатага амал қилишлари, уни намозларида ўқишлари керак эмиш. Албатта, тарихда бундан катта нобакорлик бўлган эмас. Бу ҳодиса уларнинг шармандаликларини яна бир бор фош қилди, холос. Бутун Ислом олами бу хабарни чексиз нафрат ила қарши олди. Ўша нобакорликни қилганларни мисли кўрилмаган қарғиш ила қарғишлади ва лаънатлади. Бу иш АҚШ даъво қилаётган шиорларнинг барчасига ҳам зиддир. Бу иш инсонлик учун ор-номусдир! Бу иш динлар ва уларга эргашувчилар орасини бузишга ҳаракат қилишдан бошқа нарса эмас. АҚШнинг Ислом, Қуръон ва мусулмонларнинг ҳақоратлаши фақат мазкур ишдан иборат эмас. Бутун оламга асримиздаги зулм ва ҳақсизлик рамзи сифатида танилган шармандали гуантанамо қамоқхонасида Қуръони Каримнинг ҳақоратланиши ҳам айнан АҚШ ҳукумати вазифадори бўлмиш аскарлар томонидан амалга оширилди. Ўшанда ҳам бутун дунё бўйлаб норозилик намойишлари бўлиб ўтди. АҚШнинг расмий доиралари томонидан Ислом ва мусулмонларга нисбатан кўрсатилаётган ҳақорат ва камситишлар жуда ҳам кўп. Биз яна бир икки ҳолатни зикр қилиб ўтмоқчимиз.Улар мусулмон давлатлардан Қуръони Каримнинг баъзи сура ва оятларни бекор қилишни талаб қилдилар. Шунинг диний таълим тизимида ўзгартиришни қаттиқ туриб талаб қилмоқдалар. Баъзи уларнинг доирасидаги юртларда бу иш қилинди ҳам. АҚШ сиёсатчилардан бири бутун дунё телеканаллари нақл қилган баёнотда салла киядиган мусулмонларни «памперс» - болалар ахлати учун тайёрланган кийимни киядиганлар деб атади. АҚШ ҳукуматининг энг юқори поғоналари томонидан вазифадор қилинган бир хоним Саудия ва Туриялик муслималар ила учрашиб, уларни диний ҳиссиётларига қарши чиқишга ундаб ҳақорат қилган ва қилганига яраша қаттиқ рвддияга учраб шарманда бўлган ҳолда юртига қайтган.Аёл кишининг жума намозига имом бўлиши ҳам айнан АҚШда йўлга қўйилди. Ўша намоз ўқилаётган жойни махсус кучлар қўриқлаб тургани кўпчиликни шубҳага солган.Бунга ўхшаш нарсалар кўп. АҚШ тезроқ хулоса чиқариб Ислом ва мусулмонларни ҳақоратлашни тўхтатса, ўзи учун яхши бўлар эди.