Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аҳли байт

11:04 / 13.11.2015 | Yasin | 2897

Ассаламу алайкум! “Зикр аҳлидан сўранг ҳайъати” ходимлари ва шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳи Ҳазратларининг шогирдлари!
1) Самарқанд шаҳрининг Даҳбед қишлоғидаги шайх Махдуми Аъзам мақбарасида дафн қилинган шайх Махдуми Аъзам авлодлари ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтларига кирадими? Шундай бўлса, уларга ҳам садақа ейиш ҳаром ҳисобланадими?
2) Фуқоролар эшонбоболарни садақа, пир оши ва шунга ўхшаш маросимларга чақиришади. Саййидларга закот ва фитр садақаси ҳаром қилинганми ёки ҳар турли садақалар ҳамми? Сиздек муҳтарам аҳли илм инсонларни юртимизда истиқомат қилишлиги бизлар учун шарафдир ва сизларнинг сафларингиз юртимиз бўйлаб кенгайишлигини роббимдан сўрайман. Амийн.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Ишончли кишиларнинг гувоҳликлари бўйича у киши аҳли байтлардан экан. У ҳақида уларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламгача етиб борувчи шажаралари бор экан.
2). Садақа икки қисмга бўлинади. Вожиб ва нафл садақалар. Вожиб бўганларига закот, фитр ва назрлар киради ва уларни саййидлар, бойлар ейишлари жоиз эмас. Қолганлари нафл бўлиб, саййидлар ҳам бойлар ҳам ейишлари жоиз. Валлоҳу аълам.

http://savollar.islom.uz/savol-38179/

Топ рейтинг www.uz Openstat