Ассалому алайкум! Мен бир йил олдин тажвидни ўрганиб, Қуръон ўқишни бошладим. Ўша пайтлардан бери “Алақ” сурасининг охирги оятини ҳам ўқир эдим. Бу билан менга сажда қилиш вожиб бўлди. Менга қанча марта сажда қилиш вожиб бўлганлигини билмайман. Тиловати сажданинг қазоси борми? Мен энди нима қилишим керак?
Ва алайкум ассалом! Тиловати сажданинг вақти ўқилган ёки эштилгандан бошлаб умрнинг охиригачадир. Таҳминан неча бор ўқиганингизни ҳисоблаб, кўнглингиз таскин олгунча сажда қилиб қўйинг. Валлоҳу аълам.