Ассалому алайкум! Устозлар мен шу сайтни доим кузатиб бораман, яқинда Қуръонни ёд олганни Аллоҳ жаннати қилиши, шу билан биргаликда оиласидан ўн аъзосини шафоат қилиши ҳақида ўқидим. Шунга мен ҳам Худо хоҳласа Қуръонни ёд олмоқчиман. Телефонимда аудио Қуръон бор, уни бир араб қориси қироат қилган. Шуни эшитиб, худди у айтгандак ёдласам бўладими ё бундай ёдлаб бўлмайдими? Жавоб учун раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Қуръонни яхши биладиган кишидан тўғри эшитаётганлигингизни тасдиқлатиб олсангиз албатта жоиз бўлади. Агар хато ёдлаб олсангиз, уни тўғрилаш биринчи ёдлашдан кўра қийинроқ бўлади. Валлоҳу аълам.