Ассалому алайкум! Бир эркак бир аёлга “сен манга хотин бўлишга розимисан” деди, у аёл “Ҳа розиман” деди ва улар шундан сўнг жинсий алоқа қилишган. Бунинг ҳукми зино бўладими?
Ва алайкум ассалом! Бундай никоҳни “Фосид никоҳ” дейилади. “Фосид никоҳ”дан кейин қилинган яқинликни “шубҳа билан қилинган яқинлик” дейилади. Никоҳни фосид эканлигини била туриб, яқинлик қилса, зино қилган бўлади. Валлоҳу аълам.