Ассалому алайкум! 1. Айтайлик ман бир одамдан чорва молларини сотиб олмоқчиман лекин ҳозирда бунга қурбим етмайди маблағим етарлимас лекин бошқа бир одамга илтимос қилсам у сотиб олиб беришга рози бўлди ва сотиб олди ва манга ўзи сотиб олган нархидан кўпроқ нархда сотишга келишди келишувимиз қуйидагича: Айтайлик манга 10 сўмга сотябти 1 йил муддатда ўша 10 сўмни бўлиб бўлиб тўлаш эвазига белгиланган вақт тугаса ҳам ҳеч қандай нарх қўшилмайди биз шунга келишдик. Шу келишув жоизми? Агар жоиз бўлмаса нима учун? 2. Айтайлик агар ман келишувни бузсам яъни у одамга ўша молни сотиб олишини кейин манга насияга сотишига келишиб кейин келишилган келишувимизни бузсам буни ҳукми қандай? Унга нисбатан ноҳақлик қилган бўлмайманми Бунга ҳаққим борми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Бу битимни муробаҳа дейилади, шартларига мувофиқ бўлса, жоиз.
2). Бу сиз томондан берилган ваъдадир. Ваъдага вафо қилиш лозим. Валлоҳу аълам!