Яқин дугонам ўт қопини олдирган эди(2 йил олдин). Ҳозир рўза тутса 2 кун тутиб 3-куни жуда кўп миқдорда сафро қайт қилаётган экан. Рўза тутмаган кунлари соппа-соғ. Савол: Дугонам рўза тутмасдан фидя берса бўладими? Агар йўқ бўлса қайт қилган кунини рўзасини қайта тутиб берадими? (1 кунга 1 кунми?)
- Умумий қоидага биноан, рўза тутса беморлиги зиёда бўлса ёки тузалиши орқага сурилса, рўзани қазо қилади. Яъни, яхши тузалиб олганидан кейин тутиб беради. Агар беморлик сурункали бўлиб, тузалиши мумкин бўлмаса, фидя беради.