- Ва алайкум ассалом! Рамазон рўзаси ҳар кимнинг ўз зиммасига фарз қилинган. Биров учун бошқа одам фарз ибодатларини қилиши жоиз эмас. Онангиз қодир бўлмаса тузалгач қазосини тутиб беради. Отангизни қолдирган намоз ва рўзаларига хоҳласангиз фидя беришингиз мумкин. Валлоҳу аълам!