Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарздан қутулиш

20:55 / 25.12.2015 | Jamol-iddin | 3044

Ассаламу алайкум! Саволлар қанчалик но ўрин бўлмасин жавоб берганларингиз учун Аллоҳ рози бўлсин. 5-6 йил бўлди, бошқа шаҳарда талабалик йилларимда ўша шаҳарлик 2-3 танишларимдан оз бўлсада қарз бўлганман. Фалон муддатта қайтараман деб қарз олиб, мутакаббирлик қилиб(астағфируллоҳ) қайтара олмадим. Энди ўша қарз олган танишларимни 400 километр масофага бориб(мени эслай олишмайди чамамда) топиб қарзимни берай десам у кишиларни топишимдан кўра топа олмаслигим кўпроқ. Лекин ўша кишилар билан ҳар замонда алоқага чиқиб турадиган дўстим бор. Қарзимни шу дўстимга бериб, “шу инсонларга бериб қўйинг” деб омонат қилиб топширсам бўладими? Мабода дўстим бу таклифимни рад қилиб бажара олмаса, қарз олган танишларим номидан садақа қилиб юборсам бўладими? Бўйнимда қарздан соқит бўладиган йўлни кўрсатиб беринг устозлар! Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сизнинг ҳолатингизда ҳақдорларни топиш имконияти бор. Ўз эгаларига топширмагунингизча зиммангиздан соқит бўлмайди. Улар номидан садақа қилишингиз ўтмайди. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat