Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гуноҳига шерик бўлиб қолиш

14:53 / 14.07.2022 | Жоникулов Дилшод | 892

Ассалому алайкум! Мен масофавий таълим олман (сиртқи) шу уч сместирдан бери бир курсдошим ўрнига ўша олигоҳни кундузи йўналишида таълим олаётган укаси акасини ўрнига кириб якунийни ишлаб кетмоқда буни ҳукми қандай? 2). Мен бир бора домлармизга айтмоқчи бўлдим лекин фикримдан қайтдим сабаби гуруҳмизда сотқинга чиқаришдан қўрқдим лекин ҳар сафар шу ҳодисага гувоҳ бўлсам виждоним қийналади. Шундай вазият нима қилишим керак? Унинг қилган ёлғонига шерик бўлиб қолманми? Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Қайси бирингиз бир ёмонликни кўрса, уни қўли билан тузатсин. Агар (қўли билан қайтаришга) кучи етмаса, тили билан қайтарсин. Бунга ҳам кучи етмаса, қалбан ёмон кўрсин. Бу эса имоннинг энг заиф даражасидир" (Муслим ривояти). Мени қалбим билан ёмон кўриб келман албатта бу иш хато деб шунга кўра мени имоним зайиф ҳисобланадми дойим ёмон нарсаг деч келсм шунда қалбим билан ёмон кўриб қўйман албатта бир кун келиб инсоф берсин дейман ичимда. 3) Курсдошларим бу ҳодисага ўзи билан ўзи овора билмагандай юради ва охир сизларга савол йўлдим. Шу вазиятни гувоҳи бўлган курсдошларга ҳам айтмасдан юрса гункор бўлиб қолдими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Кўзбўямачилик ва ёлғонга қўл уришибди. Бу ҳаромдир.

2). Қўл билан ёки тил билан қайтаришга қодир бўлмаса, ёки шундай қилса ўзига зарар етиши аниқ бўлса қалби билан ўша ишни ёмон кўриши лозим. Бундай вазиятда бу иймоннинг энг заифи ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat