Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гўшт масаласи

15:24 / 26.12.2015 | Anas | 3731

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар бундан бир неча ой аввал архивдан гўшт масаласи бўйича бир мақолани ўқигандим. Ҳозир эса топа олмаябман. Унда Аллоҳни зикр қилмасдан сўйилган жонлиқ гўшти харом эканлиги ҳақида бир неча оятлар ва далиллари ҳам келтирилган эди. Агар иложи бўлса шу мақолани топишимга ёрдам берсангизлар. Жазакаллоҳу хойро


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Тазкия қилинмай сўйилган ҳайвон ҳаромдир.
Тазкия – ҳайвонни сўйишдан олдин Аллоҳни зикр қилишдир.
«Бисмиллаҳи Аллоҳу акбар» лафзини айтиш суннатдир.
Сўйиш вақтида Аллоҳни зикр қилиш сўйишнинг икки шартидан биринчиси ҳисобланади. Бунга бир неча далиллар бор:
Аллоҳ таоло "Ҳаж" сурасида қуйидагиларни айтади:
«Ва баданаларни (туя ва қорамол) сиз учун Аллоҳнинг шиорларидан қилдик. Уларда сизга яхшилик бор. Уларга олд оёқларидан бири боғлоғлиқ турган ҳолида Аллоҳнинг номини зикр қилинг. Ёнлари ерга текканида эса, бас, улардан енг, қаноатли ва тиланган камбағалларни ҳам таомлантиринг. Шундай қилиб, уларни сизга беминнат хизматкор қилиб қўйдик. Шоядки, шукр қилсангиз» (36-оят).
Аллоҳ таоло "Анъом" сурасида бундай дейди:
«Устида Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар. Шубҳасиз, у фисқдир. Албатта, шайтонлар ўз дўстларига сизлар билан тортишишни васваса қилурлар. Агар уларга итоат қилсангиз, албатта, сизлар ҳам мушриклар бўлурсизлар» (121-оят).
Уламоларимиз ушбу оятнинг тафсирида: «Агар мусулмон киши ҳайвонни сўяётиб, Аллоҳнинг исмини зикр қилишни унутиб қўйса, сўйган гўшти ҳалол», деганлар. Аммо билиб туриб, қасддан зикр қилмаса, ундай гўшт ҳаром бўлади.
Аллоҳ таоло "Анъом" сурасида айтади:
«Агар Унинг оятларига иймон келтирувчилардан бўлсангиз, устида Аллоҳнинг исми зикр қилинган нарсадан енг!» (118-оят)
Яъни ҳақиқий мўмин бўлсангиз, Аллоҳнинг номи билан сўйилган ҳайвонларнинг гўштидан озиқланинг. Кишининг ҳаётида озиқ-овқат муҳим ўрин тутгани, хусусан, тановул қилинадиган таомнинг ҳалол бўлиши ниҳоятда муҳим бўлгани учун, оятда иймонни ўртага қўйиб, Аллоҳнинг номини зикр қилиб сўйилган ҳайвоннинг гўштини ейишга амр қилинмоқда.(“Кифоя” китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat