Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо ва қадар

15:31 / 26.12.2015 | Ali_al-Qori | 2350

Ассалому алайкум! Қазо ва қадарга бўлган иймоним тўғрими ёки ноқислик борми била олмаябман. Мазкур сарлавҳага оид бир-неча китобларни ўқиганман, лекин кўнглим ғаш.
1. Барча нарса ёзиб тугаган, ўзгартирилмас.
2. Мен ўқишга имтиҳон топшимоқчиман, мени киришим ёки кирмаслигим аввалдан тақдир қилиниб бўлган. Ғамга ҳожат йўқ. Аллоҳдан дуо қилиб сўрайман яҳши натижа бўлсин деб, шу дуо қилишим ҳам тақдиримда бор.
3. Гуноҳ қиламан афсусланаман, истиғфор айтаман, кейин бўлар иш бўлди мазкур гуноҳ тақдиримда бор экан бундан бошқа нарса бўлмас эди, энди тавба қилиб қайта қилмасликка азму қарор қилиб, хатоимни тан оламан ва жазога лойиқлигимни ҳам биламан.
4. Ўтмишимга қараб афсусланаманда тақдирда бор эканда бундан бошқа нарса бўлмас эди. Энди бу ёғи яхши бўлади ин шаа Аллоҳ деб ҳаракат қилавераман.
5. Келажакка нисбатан тақдирда борини кўраман. Бу ёғи пешона тақдирда ёзилгандан бўшқаси бўлмайди, бошқа иложим ҳам йўқ. Тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Тўғри. Сабабларни тутиш, яхши натижани умид қилиш бандадан. Натижа эса Аллоҳдан. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat