Ассалому алайкум! Отам уйимизга уста олиб келганди лой қилиш учун. Лой қораётган жойни устидан 2 метр баландликда сим ўтган эди. Уста билмасдан кетмонни баланд кўтариб у симни узиб юборди ва шу жойда халок бўлди. Жойи жаннатдан бўлсин. Шу симни пастроқ ўрнатгани учун отамга гунох ёзилмайдими? Хозир отам фақат шуни ўйлайапти мазалари йўқ.
– Ва алайкум ассалом! Қасддан қилмаган бўлса гуноҳ бўлмайди. Лекин уста ҳам ўз хавфсизлигини ўйлаши сизлар ҳам огоҳлантириб қўйишинглар керак эди. Валлоҳу аълам!