Ассалому алайкум! Мен студенлар ётоқхонасида тураман, ўқиш йили охирига етгани учун ҳамма студенлар уйларига кетишади. Шунда улар керакли буюмларини олиб кетишади, хоналарида эса айрим нарсалар масалан хар-хил қоғоз, дафтар ва шунга ўхшаган нарсаларни қолиб кетади. Саволим шуларни олиб макулатурага топширсам бўладими, агар мен олмаган тақдирда ҳам бари-бир ётоғхона мамурияти уларни ташлаб юборади.
– Ва алайкум ассалом! Буюмларни унутиб қолдиришган бўлса уларни ахлатга ташлашингиз ёки ўзлаштириб олишингиз жоиз эмас. Кераксиз бўлгани учун қолдиришган бўлса олишингиз жоиз. Буни ўзларидан сўраб аниқлаштириш керак. Валлоҳу аълам!