Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Биринчи сафда намоз ўқиш

15:02 / 28.12.2015 | ABDUTOLIBI | 3696

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ёшим 25да, мен намоз ўқиш учун масжидга борганимда, биринчи қаторни яъни имомнинг орқасида туришга умид қиламан. Ин шаа Алоҳ бунга эришаман ҳам. Чунки “биринчи қаторни савоби кўп” деб эшитганман. Шундай қилишим тўғрими? Бу ишим билан катталарга ҳурматсизлик қилган бўлмайманми? Илтимос маслаҳат беринглар. Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عن أبي مسعود -رضي الله عنه- قال: كان رسول الله -صلى الله عليه وسلم- يمسح مناكبنا في الصلاة ويقول : (استووا ولا تختلفوا فتختلف قلوبكم، ليلني منكم أولو الأحلام والنُّهى، ثم الذين يلونهم، ثم الذين يلونهم). قال أبو مسعود: فأنتم اليوم أشد اختلافاً. رواه مسلم.

Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга турганимизда елкаларимизни силаб : “Текис туринглар, ихтилоф қилманглар, қалбларингиз ихтилоф қилиб қолади. Сизлардан балоғатга етган ва ақл эгалари менга яқин турсинлар, сўнг уларга яқин бўлганлар, сўнг уларга яқин бўлганлар” дедилар. Абу Масъуд : “Бугунлик кунда сизлар жуда қаттиқ ихтилофга тушгансизлар” деди". Муслим ривояти.
Ушбу ҳадиснинг шарҳида уламолар : “Имомнинг орқасида имом адашиб қолса қироатини тўғрилай оладиган, таҳорати кетиб қолса ўрнига имомгарчиликка ўта оладиган, балоғатга етган, зийрак инсон туриши керак” деган нарсани олганлар. Сиз шундай кишилардан бўлсангиз, у ерда туришга сиз ҳақлироқсиз. Мабодо шундай сифатдаги киши келиб қолса бўшатиб берганингиз афзал. Йўқса масжидда ҳамма баробар. Масжидга биринчи келган савобга ҳақлироқ. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat