Ассалому алайкум! Хазратимизнинг "Мукаммал саодат йўли" номли китобида -Суннат намозлар: Бомдоддан олдин ва пешин, шом ҳамда хуфтондан кейин икки ракъат, шунингдеқ пешиндан олдин ва жумадан олдину кейин бир салом билан тўрт ракъат суннат ўқилади (180-бет). Деган жойини ўқиб қолдим. Бундан пешиндан олдин ва жумадан олдину кейин ўқиладиган намозларда охирида фақат бир томонга салом бериш керакми? Буни қандай тушунсак бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Бу жумладан намознинг охирида бир томонга салом бериш тушунилмайди. Фиқҳ илмида айрим уч-тўрт ракатлик намозларни бир салом ва икки салом билан адо қилиш деган масала бор. Айрим уламолар ушбу намозларнинг иккинчи ракатида икки томонга салом бериб, намоздан чиқиб, сўнгра янги такбири таҳрима билан давом эттирилади дейишган. Бундай ҳолда намоз икки салом билан ўқилган дейилади. Агар иккинчи ракатда салом бермасдан, кейинги ракатни давом эттирса ва охирги қаъдада икки томонга салом берса, бир салом билан ўқиган дейилади. Валлоҳу аълам!