Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фикрим тўғрими?

15:16 / 30.12.2015 | Muhammad Mustafo | 3205

Ассаламу алайкум, азиз ва қадрли устозлар! Мен “Инсоннинг ризқи битиб бўлинган. Энди ундан камини ҳам, ундан кўпини ҳам ололмайди. Банда пешонасига ёзилган ризқни ейди. Унинг ейиши учун озгина бўлса ҳам сабабини қилиш керак. Агар ҳеч қандай сабаб қилмасдан, жойида ётиб олса, у очликдан ўлади” деб ўйлайман. Шу эътиқодим тўғрими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу дунё сабаблар дунёси. Банданинг иши уруғ экиб парвариш қилиш, дўкон очиб молини ёйиш, хунар қилиб бозорга олиб чиқишдир. Экиннинг мўл ҳосил бериши ёки бермаслиги, харидорнинг қалбига бирор молни олиш ёки олмасликни солиш ва бозорга олиб чиққан нарсангизни сотилиш ёки сотилмаслиги Аллоҳнинг иши. Инсон жони чиқмас экан озми-кўпми ризқи етиб туради. лекин инсон худди шернинг сарқитини ейдиган шоқол бўлиш ўрнига, ўша ўлжани тутиб ўзгаларга едирадиган шер каби бўлишга ҳаракат қилиш керак. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat