Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ўқиладиган жойлар

06:09 / 07.02.2016 | Amirjon Abdukodirov | 2592

Ассаламу алайкум! Мен бир марта “қаерда намоз ўқиш мумкин эмас” деб маҳалламиз имомидан сўраган эдим. Улар “молхона, ҳожатхона, қабристон, суратни олдида ва яна Каъбани устига чиқиб намоз ўқиш мумкин эмас” деган эдилар. Лекин яқинда сизларга бир одам Каъба ҳақида сўраганида сизлар, "Тўртинчиси. Агар бирор киши Каъбанинг устига чиқиб намоз ўқиса ҳам намоз дуруст бўлади. Агар Каъба маъбуд бўлганда мусулмон уни тепасига чиқиши ёки тепасида намоз ўқиши жоиз бўлмас эди. Чунки Аллоҳдан бошқага ибодат қилувчилар маъбуд деб билган нарсаларнинг устига чиқишни ахмоқлик деб биладилар. Каъба маъбуд бўлмагани учун ҳам мусулмонлар унинг устига чиқиб намоз ўқишни жоиз деб биладилар". Каъбанинг устида намоз ўқиш мумкинми? Ва яна қандай жойларда намоз ўқиш мумкин эмас?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Каъбанинг устида намоз ўқиш макруҳдир. Лекин бирор киши у ерда намоз ўқиса, ўқиган намози дуруст бўлади. Намози бузилган ва намозининг савобидан бебаҳра бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat