Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, биламизки намоз вақтида фарз қилинган. Наманган вақтида шом номози 16:51 да эди, биродаримиз билмасдан 16:48 да ўқиди кейин мен бошидан ўқиб олиш керак дедим. Жияним “менимча 3 минут ҳеч нарса қилмайди, уни номози дуруст” деди. Билмай гапирма деб излаш хизматидан кўрсатдим. Минути йўқлиги учун ишонмади, у биродаримизнинг номози дурустми? Қимматли вақтингизни аямай жавоб бераётганиз учун ташаккур.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Уч минутда қуёшнинг бир бўлаги ботиб қолгани ботмаган бўлади. Қуёш тўлиқ ботмасдан аввал эса шомнинг вақти кирмаган бўлади. Шунинг учун қайта ўқиб олиш керак. Валлоҳу аълам!