Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, яқинда опачам оламдан ўтиб, оқаларидан 7 ва 8 ёшли вояга етмаган икки фарзандлари қолди. Эрлари бошқага уйланаётган эканлар. Уйимизга мерос масаласида келдилар ва опамдан қолган, яъни ота-онам берган тилла ва сепларининг барчаси эрларининг тасарруфларида эканини айтдилар. Шунда эрлари уларни сотиб пулини ишлатсалар бўладими? Бизга ҳеч нарса керак эмас, лекин болалар учун онасидан мерос қолиши керакку.
Ва алайкум ассалом! Сизлар вафот топган опангизнинг қолдирган кишилари, эр, икки фарзанд, фарзандлар ўғилми ёки қиз, опангизни ота-онаси бор ёки йўқлиги ҳақида аниқ маълумот беринг. Валлоҳу аълам.