Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таяммум ҳақида

16:20 / 13.01.2022 | Sardor | 829

Ассалому алайкум! 1). Устоз ман намоз ўқишши бошлаганимга 2 йилдан ошди. Жинсий аъзойим тез шамоллайди, масалан кун давомида энг камида 3 марта тахорат қилсам кейин шамоллаб қолади. Эртаси куни жудаям кўп хожатга қатнатади. Намозни бошлашидан олдин бир қори акадан сўрудим, улар манга жинсий аъзолариззи қоғоз ёки кесак билан тозалаб, таяммум қилиб ўқивурин диюдилар. Ҳози намоззимни таяммум қилиб ўқивомман. Шу таяммум қилиб, намоззимни давом эттираверими? 2) Мани қорним тез дам бўлади ва оғрийди, масалан бир овқат еганимдан кейин дам бўлади ва намоз ўқивокканимда ҳалақит беради, шунга нима қилсам бўлади? 3) Намоз ўқивокканимда ел чиққандек туйилади, лекин ман аҳамият бермиман. Лекин намоз ўқибўлгандан кейин рўстан чиққан бўлсачи деб иккиланаман. Шу намоззим қабул бўладими? 4) Гоҳида қорнимда овоз чиқади намоз ўқивокканимда баъзан ҳудди орқа авратдан чиққандай бўлади, лекин биламан у овоз орқа авратдан чиқмаган бўлади, агарда шу ҳолат бўлса намоззим бузиладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Агар ўша аъзога сув теккизиш зарар бераётган бўлса, сув ишлатмасдан фақат қоғоз билан истинжо қилиб, сўнг таҳорат олаверинг.

2). Мутахассис шифокорга мурожаат қилинг.

3). Намоздан сўнг шундай ҳаёллар келаётган бўлса аҳамият берманг.

4). Таҳоратингиз кетгани аниқ бўлмаса, намоз бузилмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat