Ассаламу алайкум! Саволим шуки, яқинлари бенамоз ҳолида дунёдан ўтган бўлса, унга Қуръон ўқиб, савобидан юборган одам гуноҳкор бўлмайдими?
Ва алайкум ассалом! Имом Молик ва Шофиъийнинг наздида намоз ўқимаслик қаттиқ гуноҳ. Лекин киши гуноҳи кабира қилгани учун иймондан чиқиб қолмайди, унинг устидан кофир деб ҳукм ҳам чиқарилмайди. Лекин мусулмонлар уни жони ва молига етадиган зарарни қайтаришлари ҳам вожиб бўлмайди – дейдилар. Аҳмад ибни Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ уларнинг гапларини зиддини айтадилар. Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг мазҳабларига биноан намозни тарк қилиш улкан гуноҳ бўлсада, куфр ва муртадлик саналмайди. Лекин оқибати жуда ёмон бўлади. Қози бундай кишиларни тартибга чақириб ва таъзир бериш ҳуқуқига ҳам эга. Шунга биноан бенамоз ўтган кишини кофир деб бўлмайди. Унга Қуръон ўқиб бағишлашлик ҳам ночор ҳолда қолган кишига ўзи тасаввур қилмаган даражада ёрдам берган бўлади. Валлоҳу аълам.