Ассалому алайкум, азиз ва қадрли устозлар! Менга устозим Қуръонда икки хил чўзишни ўргатган эдилар. Бири тўрт алиф миқдорича, яна бири олти алиф миқдорича. “Фотиҳа” сурасини охирги оятида олти алиф миқдорида чўзаётган эдим, “Кавсар” сурасини биринчи оятида эса тўрт алиф миқдорича чўзаётган эдим. Аммо “тажвид дарслари” деган видеода, иккисини ҳам беш алиф миқдорича чўзилади дейилган экан. Азиз устозлар, илтимос шу ҳолатни тушунтириб беринглар, токи яхшилаб ўрганиб олай. Аллоҳ таоло сизларни қиёматда уламолар билан бирга тирилтирсин! Омийн.
Ва алайкум ассалом! “Фотиҳа” сурасининг охирги оятида олти алиф миқдорида чўзишингиз тўғри. “Кавсар” сурасининг биринчи оятида эса тўрт ва беш алиф миқдорида чўзилади. “quran.uz” сайтида мадлар ҳақида батафсил маълумотлар бор. Валлоҳу аълам.