Ва алайкум ассалом! Намоз балоғатга етган вақтдан фарз бўлади. Балоғат қиз болаларда ойда кўрадиган қон кўришнинг бошланиши билан, ўғил болаларда тушида булғаниши билан бўлади. Иккиси ҳам топилмаса, ўн беш ёшдан балоғатга етди деб ҳукм қилинади. Балоғатга етган вақтингизни эсга олинг. Эсингизда бўлмаса эҳтиётини олинг ва фалон йилдаги фалон намоз деб ўтирмасдан “энг охирги қолдирган намозимни қазосини ўқишни ният қилдим” деб намозни қазосини ўқинг. Ўқимаганингиз яна охиргиси бўлиб қолади. Қанчалик тез адо қилсангиз шунча яхши, лекин ҳар куни ҳеч бўлмаганда бир кунликни қазони ўқиса яхши. Валлоҳу аълам!