Ассалому алайкум, азиз ва қадрли устозлар! Бугун бозорда бир кишини одамлар ўғри деб роса уришибди. Ҳалиги кишини ҳатто юзлари йиртилиб кетибди. Одамлар “ўғрини ана шундай уриш керак, уни ўлдириш керак ва ҳоказо” деган гапларни айтишди. Мен: “Ундай қилиш мумкин эмас. Аввал гувоҳлар бўлса, улар билан бирор адолатли, ишончли, илмли қозини олдига олиб бориб, ўша ерда нима бўлгани ҳақида айтади ва қози ҳукм қилганидан сўнг жазо қўлланади. Ҳукм қилишга илмсиз инсонлар ҳақли эмас” дедим. Аммо кўпчилик мени гапимни тушунмади ҳам, мақулламади ҳам... Бу - воқеа тортишувга сабаб бўлди. Азиз устозлар шу ҳолатда нима қилиш керак эди?
Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юзга урушдан қайтарганлар. Бу борада улар гуноҳкор бўлибди. Сиз айтиб ўтганингиздек жазо бериш маҳкамадагиларнинг ишидир. Валлоҳу аълам.